DataLife Engine / ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ БОҒОТ ЕНГИЛ САНОАТ ТЕХНИКУМИ 2021-2022 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди.

ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ БОҒОТ ЕНГИЛ САНОАТ ТЕХНИКУМИ 2021-2022 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди.

ўқиш муддати 2 йил техникумни муваффақиятли тугатган битирувчилар олий таълим билан интеграциялашган ўқув дастурларига мос келадиган бакалаврият йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз,якка тартибда суҳбат асосида олий таълим муассасаларига 2 курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.Ҳаёт давомида таълим олиш принципи асосида Умумтаълим мактабларининг 11-синфини ёки Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган фуқароларни "кундузги" "Кечки" "Сиртқи" ва "Дуал" таълим турлари бўйича Давлат буюртмаси ҳамда тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилган.  ТЕХНИКУМ  2021-2022 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилади:ЎҚИШНИНГ КУНДУЗГИ ТАЪЛИМИГАЕнгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича) Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)Компьютер инжиниринг Дастурий инжиниринг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ЎҚИШНИНГ КЕЧКИ ТАЪЛИМИГА Бухгалтерия ҳисоби ва аудитЕнгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)КутубхонашуносликЎҚИШНИНГ СИРТҚИ ТАЪЛИМИГА Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)  Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ЎҚИШНИНГ ДУАЛ ТАЪЛИМИГА Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)  Техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ташкил этилди. Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 10 августидан 10 сентябригача давом этади.Техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади. Электрон аризаУмумтаълим мактабининг 11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат(электрон)нусхаси ёки ўрта махсус,касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон)нусхаси; I-II гурух ногиронлиги ёки меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси тўғрисидаги маълумотноманинг (электрон) нусхаси  Манзил: Хоразм вилояти Боғот тумани Ашхобод махалласи Урганч кўча 4 уй.
13-08-2021, 06:05
Вернуться назад