DataLife Engine / ҲОКИМ 34- МАКТАБДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ

ҲОКИМ 34- МАКТАБДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ

Боғот туманидаги таълим даргоҳларининг барчасида қурилиш таъмирлаш ишларини сифатли бажариш ва тез кунлар ичида якунлаш вазифалари бугуннинг долзарб масаласига айлангани бежиз эмас. Чунки эшик қоқиб янги 2021-2022 ўқув йили кириб келяпти, янги ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Боғот тумани ҳокими 1-сектор ҳудудида жойлашган «Боғзор» маҳалласидаги 34- мактабда бўлиб, мактабнинг таъмирлаш ишлари ҳамда мактаб биносида Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.Айни кунларда ушбу таълим маскани янги қиёфага кириб, иш жараёнлари қизғин олиб борилмоқда.Туман ҳокими мактаб директорига йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб топшириқларнинг ижроси бўйича муҳлат белгилади. Ҳоким суҳбат жараёнида муаммоларни тез кунда бартараф этиш, таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар ва кўрсатмаларни бериб ўтди.
14-08-2021, 12:30
Вернуться назад