DataLife Engine / «НУРАФШОН» ШАҲАРЧАСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

«НУРАФШОН» ШАҲАРЧАСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев маҳаллаларда масъуллар билан юриб аҳоли мурожаатларини тинглаш жараёнида маҳаллалардаги асосий муаммолардан бири трансформаторларнинг эскиргани сабабли хонадонларга электр энергияси яхши етиб бормаётгани, кучланиш пастлиги тўғрисида айтилган эди. Хабарингиз бор, Боғот ТЭТ корхонаси томонидан барча маҳаллаларга янги трансформаторлар ўрнатилди ва бу ишлар ҳозирги кунда давом этмоқда. Аҳоли мурожаатларини ижро қилиш, халқ розилигини олиш учун туман электр тармоқлари корхонаси жамоаси ва меҳнатсевар ходимлари кеча-кундуз халқ хизматидалар. Боғот ТЭТК ходимлари электр таъминотини узлуксиз етказиб бериш мақсадида ишларни давом эттириб, ПҚ-2661 сонли Қарорнинг ижроси доирасида «Нурафшон» шаҳарчасида янги КТПМ транформатори ўрнатилди ва монтаж ишлари ўтказилди. Шаҳарчада янги ХЛ-10КВ устунлари ўрнатиш, сип кабел тортиш бўйича аҳоли хонадонларида тизимли ишлар давом этмоқда.
14-08-2021, 12:33
Вернуться назад