DataLife Engine / “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 20 июлдан 272 ўринга мўлжалланган 3-очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 20 июлдан 272 ўринга мўлжалланган 3-очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

- бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин, - магистратура таълим дастури учун 112 ўрин, - докторантура таълим дастури учун 91 ўрин, жами 272 ўрин стипендиялар ажратишини маълум қилади. Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, Республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади. Саралаш босқичлари 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади. Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш имкониятини қўлдан бой берманг!!!
14-08-2021, 12:36
Вернуться назад