DataLife Engine / Халқ розилигини олиш фаолиятимизнинг бош мезонидир

Халқ розилигини олиш фаолиятимизнинг бош мезонидир

Боғот тумани Қораёнтоқ кишлоғи «Ўзбекистон» маҳалласидан фуқаро Рустам Ибрагимов туман ҳокими Шавкат Яхшибаевга маҳалла ичкарисидаги мактабга олиб борадиган йўлдаги муаммолар ҳақида мурожаат қилди. «Ёмғир ёки қор ёғса йўлларимизда юриш қийин бўлади. Мактаб ўқувчилари йўлларда мактабга қатнашга қийналадилар, илтимос йўлимизни таъмирлаб беринг» деди Р.Ибрагимов. Туман ҳокими 1- сектор ҳудудидаги мурожаат келиб тушган маҳаллага борди ва ушбу мурожаатнинг ижроси масъул ташкилот раҳбари Ж.Тўраевга юклатилди. «Ўзбекистон» МФЙдаги йўл Боғот туман йўллардан фойдаланувчилар унитар корхонаси томонидан грейдер билан текислаш ишлари ўтказилмоқда. Мустақиллик байрамига совға сифатида ушбу йўлга ШПС ётқизиш ишлари ўтказилиши белгиланди. Юқоридаги лавҳада йўл бўйича мурожаатнинг ижроси ҳоким томонидан назорат қилинаётгани акс этган. Зеро, бугун бизнинг асосий вазифамиз халқ розилигини олишдан иборат.
14-08-2021, 12:37
Вернуться назад