БОҒОТ ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МАСКАНЛАРИНИНГ 5ТАШАББУС ТЎГАРАКЛАРИДА АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИ САХНАЛАШТИРИЛМОҚДА.
Боғот туманида Алишер Навоий бобомизнинг 579 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Туманнинг барча таълим муассасаларида иштирокчилар буюк бобомизнинг ғазалларига, достонларига бўлган меҳру муҳаббатларини намоён қилишди. Туманимизнинг 4-сон, 13-сон, 36-сон, 44-сон умумий ўрта таълим мактабларида, 2-сон мактабгача таълим ташкилотида "Навоий асарларини севиб ўрганамиз!", "Алишер Навоий-ўзбек адабиётининг гултожи" мавзуларида қатнашувчилар томонидан Алишер Навоий асарлари саҳналаштирилди, улар ўзларини худди асар қаҳрамонларидек хис килдилар. Тадбирда иштирок қилаётган мактаб ўкувчилари, боғчадаги болажонлар саҳна маданиятига риоя қилишни ўргандилар ва шижоат, меҳр билан ўзларига топширилган образнинг ички кечинмаларини, ички туйғуларини акс эттиришга ҳаракат қилишди. Келажагимиз эгалари бўлган мактабгача таълим ташкилоти болажонларининг, мактаб ўқувчиларининг "Алломаларнинг алломаси, шоирларнинг султони" бўлган Алишер Навоий ижодига бўлган қизиқишлари янада ортганлиги, уларнинг чақнаб, порлаб турган кўзларида намоён бўлди.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
10-02-2020, 09:09
Вернуться назад