DataLife Engine / МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИК ТАНТАНАСИГА САНОҚЛИ КУНЛАР ҚОЛМОҚДА

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИК ТАНТАНАСИГА САНОҚЛИ КУНЛАР ҚОЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан маҳаллаларда ўтказилаётган ободонлаштириш, байрамга тайёргарлик, ижтимоий соҳа объектларидаги олиб борилаётган ишлар жараёнини ўрганиш, «Давлат тили тўғрисида»ги қарор ижросининг бажарилишини назорат қилиш юзасидан берган топшириғи маҳаллаларда ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва таклифлар берилмоқда. Куни кеча ишчи гуруҳ 1- сектор ҳудудидаги «Меҳнат гули» маҳалласида ўрганиш ўтказди. Ишчи гуруҳ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, фермер И.Искандаровнинг бугунги кундаги Президентимизнинг оқилона сиёсатлари ва янги ислоҳотлардан халқ мамнунлигини ҳақидаги шукроналик сўзларини ҳам ёзиб олди. «Дилшод» фермер хўжалиги раҳбари, туман депутати Ибодилла Искандаровнинг шукроналик руҳидаги фикрлари билан сизларни ҳам таништирамиз.
15-08-2021, 10:15
Вернуться назад