DataLife Engine / Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёноти

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёноти

Жорий йил 15 август куни Қарши шаҳридаги “Хонобод” аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Афғонистон Ислом Республикасининг 3 та “ЭМБРАЙЕР-314” русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та “МИГ-29” русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинган. Лекин кузатув давомида “ЭМБРАЙЕР-314” ва “МИГ-29” русумли самолётлар тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапульт) орқали ерга тушишган. Шу куни 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтишган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16-08-2021, 11:27
Вернуться назад