DataLife Engine / МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва партиянинг вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” мавзусида тадбири Боғот туманида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.Маълумки, жорий йилда халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилиб, интилиб яшаган ва ХХ аср сўнггида эришган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигини нишонлайди. Мустақиллик йилларида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий- иқтисодий, маънавий- маърифий ҳаёти тубдан ўзгарди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Мустақилликнинг 30 йиллигини худудларда кенг нишонлаш, унинг доирасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-мохитига бағишланган тадбирларни ўтказиш борасида алоҳида дастур бўйича ишларни йўлга қўйган. Улардан кўзланган мақсад - истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнининг мазмун моҳияти, “Одамлар давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари одамлар учун ишлаши зарур!” деган ғояда бутун мазмуни ўз аксини топган кенг кўламли янгиланишлар натижаларини аҳолимизнинг турли табақалари, жумладан, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, ушбу жараёнларда мамлакатнинг етакчи сиёсий кучи бўлмиш Тадбирклорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-деомкратик партиясининг иштиркоини кўрсатишдан иборат.Боғот тумани Амфитеатрида бўлиб ўтган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Савдо- саноат палатаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Аҳмаджонович Мамажонов ва ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаевлар кириш сўзи билан очиб бердилар. Партия етакчиси истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди. Тан олиш керак, ўтган вақт мобайнида халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши ўзгарди. Энг асосийси, халқимиз, одамларимиз мамлакатда рўй бераётган ислоҳотлардан розилик ҳиссини туймоқда ва ўзлари ҳам бу жараёнларда фаол иштирок этмоқда. Шуни алоҳида айтиш керакки, ислоҳотлар самараси учун масъул бўлган ЎзЛиДеП ташкил этилганининг дастлабки йилларида тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерлар манфатининг ифодачиси сифатида майдонга чиққан бўлса, мустақилликнинг кейинги беш йилида жамиятимизнинг барча фаол қатламларини фаровонлик ва тараққиёт мақсадларига бирлаштирувчи мустаҳкам сиёсий куч сифатида шаклланди. Бугунги кунда партия инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиш, жамиятимизнинг барча фаол қатламларини “Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштирган ҳолда юртимиздаги ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш, Учинчи Ренесанс пойдеворини қуриш борасидаги улкан ишларга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига устувор вазифа сифатида қўйган. Уюшқоқлик билан ташкил этилаётган оммавий тадбирларда партия ташкил этилганининг илк кунларида у билан бирга бўлган фаоллар, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этмоқда. Улар ўз соҳаларида қилинган мислсиз янгиланиш ва ўзгаришларни оддий, содда тилда энг асосийси самимий эътироф этмоқдалар.Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан очиқ осмон остида ўтказилаётган оммавий тадбирлар куй қўшиқларга уланиб кетди.
18-08-2021, 12:41
Вернуться назад