DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора- тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун 19.08.2021йил куни Боғот туманида туман ҳокими бошчилигида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш бўйича қабул бўлиб ўтди.Қабул давомида фуқароларнинг барча мурожаатларини туман ҳокими Шавкат Яхшибаев тинглади ва мурожаатларни тезкор ижро этиш механизми бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топширилди ва айримлари шу жойнинг ўзида ҳал этилмоқда. Бугун келиб тушган мурожаатларнинг 75 фоизи ижобий ҳал этилиб, узоқ муддат талаб этадиган мурожаатлар ижроси қаттиқ назоратга олинди.
19-08-2021, 12:49
Вернуться назад