DataLife Engine / УЧ АВЛОД УЧРАШУВЛАРИ БИЗ ЁШЛАРНИНГ НУРОНИЙ ОТА ВА ОНАЛАРИМИЗДАН ҲАЁТИЙ ИБРАТ ОЛИШИМИЗГА ТУРТКИ БЎЛМОҚДА

УЧ АВЛОД УЧРАШУВЛАРИ БИЗ ЁШЛАРНИНГ НУРОНИЙ ОТА ВА ОНАЛАРИМИЗДАН ҲАЁТИЙ ИБРАТ ОЛИШИМИЗГА ТУРТКИ БЎЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уч авлод учрашуви ўтказилди. Унда фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, мен сингари ёш тадбиркор йигит- қизлар ҳам иштирок этдилар. Бу каби тадбирлар биз ёшларни маънан етук бўлиб улғайишимиз, қалбимизга ватанпарварлик туйғуларини янада чуқур сингдиришимиз, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳаёт мактаби билан яқиндан танишишимизда катта роль ўйнайди. Учрашув якунида иштирокчилар рағбатлантирилди. Тадбирда Ватан, бахт-саодат, тинчлик тараннум этилган куй-қўшиқлар янгради. Тадбир иштирокчиси «Ортиқ Отажонов» маҳалласида яшовчи, туманнинг энг ёш тадбиркори Зарнигор Отажонова
19-08-2021, 01:14
Вернуться назад