DataLife Engine / ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ЁРДАМИДАН МАМНУН БЎЛГАН ХАЛҚИМИЗ ЎЗ МИННАТДОРЧИЛИКЛАРИНИ БИЛДИРИШДИ

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ЁРДАМИДАН МАМНУН БЎЛГАН ХАЛҚИМИЗ ЎЗ МИННАТДОРЧИЛИКЛАРИНИ БИЛДИРИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилнинг август ойида аҳолининг боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга 500 000 сўмдан пул маблағи жорий йилнинг 25 августига қадар манзилли етказилиши таъминланиши белгиланган эди. Боғот тумани бўйича 322 та оиланинг 682 нафар болаларига 341 миллион сўм пуллар тарқатилди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугун тумандаги "Темир дафтар"га киритилган оила фарзандларининг 18 ёшга тўлмаган болаларига 500 000 сўмдан бир марталик моддий ёрдамлари тарқатилди. Фуқароларимиз бундан хурсанд бўлиб, Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
20-08-2021, 02:42
Вернуться назад