DataLife Engine / МАҲАЛЛА БИНОЛАРИ МЕБЕЛЬ ВА ЖИҲОЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

МАҲАЛЛА БИНОЛАРИ МЕБЕЛЬ ВА ЖИҲОЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Барчамизга маълумки, оилаларнинг тинч-тотувлиги, мустаҳкамлигини таъминлаш, келажак авлоднинг маънавиятида миллий қадрият ва анъаналаримизга бўлган ҳурмат ва садоқат руҳини чуқур сингдиришда энг муҳим институт, азиз маскан ҳисобланади. Сўнги йилларда маҳаллаларга бўлган эътибор ортиб, маҳалла биноларининг шароитлари яхшиланмоқда. Маҳалла аҳлига хизмат кўрсатиш, улар билан яқин алоқа ўрнатиш ва муаммоларига ечим топишда албатта, маҳаллада яратилган шароитларнинг ҳам ўрни катта. Шароити яхши жойда шубҳасиз хизматлар ҳам самарали, сифатли кўрсатилади. Шу боисдан, Боғот туманидаги янги қурилиб, ўз иш фаолиятини бошлаётган маҳалла бинолари Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминланмоқда. Жумладан, туманимиздаги янги биноларга кўчиб ўтган 12 та маҳалла фуқаролари йиғинлари янги мебеллар билан жиҳозланди.
20-08-2021, 02:47
Вернуться назад