DataLife Engine / Боғот туманидаги боғдорчилик ва сабзавотчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан саримсоқпиёз экиш бўйича семинар ўтказилди

Боғот туманидаги боғдорчилик ва сабзавотчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан саримсоқпиёз экиш бўйича семинар ўтказилди

Боғот туманидаги сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг раҳбарлари, мутахассислари, боғдорчилик ва сабзавотчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ўтказилган семинарда 2021 йил ҳосили учун август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз сабзавот экинларини экилиши тўғрисида олинган маълумотлар бўйича чоралар белгиланди. Семинар аввалида йўл қўйилган камчиликлар ҳусусида сўз юритилиб, сўнгра амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Бугунги даврида озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги келиб чиқмаслиги учун «Қиш ғамини ёзда е!» иборасига амал қилиш зарурлиги ва сабзавот экинларини экиш орқали хонадонларда тўкин-сочинликка эришилиши юзасидан мутахасислар томонидан тавсиялар берилди.  
20-08-2021, 03:00
Вернуться назад