DataLife Engine / БОҒОТЛИК ТАДБИРКОР ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЭЪТИРОФИГА САЗОВОР БЎЛДИ

БОҒОТЛИК ТАДБИРКОР ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЭЪТИРОФИГА САЗОВОР БЎЛДИ

Иқтисодиётнинг равнақ топиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорларга Президент Шавкат Мирзиёев томонидан миннатдорчилик билдирилди. Улар орасида Боғот туманидан «Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор» сифатида Нурметов Сарвар Комилжонович ҳам борлиги биз боғотликларга Президентимиз билдирган катта ишонч ва қувончдир. «Xorazm tex» МЧЖ раҳбарига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик билдириши Боғотликлар эришган улкан муваффақиятдир. Боғотлик элдошимиз Сарварбек Нурметов Президентимизнинг ташаккурномасига сазоаор бўлганлиги билан Боғот тумани ҳокимлиги самимий муборакбод этади ва бундай ютуқларга эришишда элдошимизга соғлик ва саломатлик тилайди ҳамда ушбу муваффақиятлар бардавом бўлишини тилайди.
20-08-2021, 03:03
Вернуться назад