DataLife Engine / ҲАШАР – ҲАММАГА ЯРАШАР

ҲАШАР – ҲАММАГА ЯРАШАР

Давлатимиз раҳбарининг фармойишига асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб- қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини муносиб нишонлаш, кутиб олишга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилаётган хашар ишларида халқимизнинг бир-бирига бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлигини, бирдамлик ва тотувлигини кўриш мумкин. Бугун умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари барча маҳаллалар, қабристон, аҳоли турар жойларида, ўқув масканлари, тиббиёт бирлашмаларида, ҳарбий бўлимларда, дала шийпонларида қизғин давом этмоқда.Тафсилотлар кейинги фоторепортажларимизда бериб борилади.
21-08-2021, 03:37
Вернуться назад