DataLife Engine / ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҲАР ИШДА ФАОЛ БЎЛМОҚДАЛАР

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҲАР ИШДА ФАОЛ БЎЛМОҚДАЛАР

Ҳукумат фармойишига асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб- қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланганлиги муносабати билан ҳамда Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилаётган ҳашар ишларида Давлат хизматлари Агентлиги Боғот тумани бўлими ходимлари ҳам ғайрат ва шижоат ила теварак-атрофни ободонлаштириш каби хайрия ҳашар ишларига киришиб кетдилар. Уюшқоқлик билан бошланган хайрия ҳашари бизга эрта тонгдан аъло кайфият бағишлади. Ташкилот раҳбари Зокиржон Бекназаров ҳашар давомида дарахтларнинг оҳакланганини, қизлар ташқариларни супурганини, йигитлар бино ҳовлиси боғчасини бегона ўтлардан тозалашганини, сувлар сепилиб, аҳил жамоа ҳашарда қатнашганини фахрланиб гапирди.
21-08-2021, 11:58
Вернуться назад