DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ҚОВУНЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ҚОВУНЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич иш фаолиятини тадбиркорлар билан учрашишдан бошламоқда. Куни кеча ҳоким кун давомида янги лойиҳаларнинг ижодкорлари бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади ҳамда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида туманда ишга туширилиши мўлжалланган объектларни кўздан кечирди.Жумладан, туманимизнинг «Гулшан» маҳалласида жойлашган қишлоқ хўжалиги йўналишидаги «Музаффар» фермер хўжалиги ташаббуси билан янгидан ташкил этилаётган қовунчилик кластери ҳудудидаги иш жараёнини назорат қилди. Лойиҳа ташаббускори томонидан ўз маблағи 35 280 млн.сўм, банк кредити 12 500 млн.сўм сарфланиб, бунинг ҳисобига янгидан 15 та иш ўрни яратилмоқда. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев таъсисчи Муҳаммаджон Абдиримов билан янги лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва олиб келинган янги жиҳозларнинг ишлаш тизими билан яқиндан танишиб, ўзининг тавсияларини берди.
23-08-2021, 01:03
Вернуться назад