DataLife Engine / САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан апрель ойида тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепциясига биноан, Боғот туманида сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва сайловда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билими ҳамда амалий кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди. Ҳудудий тренерлар томонидан жойлардаги участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларни амалиётда қўллаш масалалари юзасидан машғулотлар ўтказилмоқда.
24-08-2021, 01:11
Вернуться назад