DataLife Engine / «Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан „яшил майдон“ ва жамоат парклари ташкил этилади» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан „яшил майдон“ ва жамоат парклари ташкил этилади» — Шавкат Мирзиёев

Аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда «Яшил замин» жамғармалари ташкил этилади. Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида «Яшил замин» жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 млн туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди. Вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун «сокин ҳудуд"ларни ташкил этиш топширилди. Бунда, мазкур боғларнинг камида 60−70 фоизи «яшил ҳудуд» бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайди.
24-08-2021, 01:15
Вернуться назад