DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ҲАМКОР ХИЗМАТЛАР ТОМОНИДАН МУСТАҚИЛЛЫК БАЙРАМИ ОЛДИДАН МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА ҲАМКОР ХИЗМАТЛАР ТОМОНИДАН МУСТАҚИЛЛЫК БАЙРАМИ ОЛДИДАН МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги томонидан Хоразм вилоятига байрам ўтказилиши бўйича беркитилган вакил Аслиддин Бекбоев байрам бўлиб ўтадиган объектларда бўлди. Боғот туманида ИИБ, ФВБ ходимлари ва ҳамкорликдаги хизматлар билан мустақиллик байрами ўтказиладиган майдонда ўтказилилган машғулотни ва байрамга тайёргарлик ҳолатларни назорат қилди. Бугун ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўқув машғулоти ҳам ташкил этилди. Ушбу машғулотда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тумандаги масъулларнинг мажбуриятлари тушунтирилди. Улар томонидан фавқулодда вазиятлар юзага келган вазиятларда тегишли чоралар кўрилиши бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
25-08-2021, 04:21
Вернуться назад