DataLife Engine / МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ 2019ЙИЛДА БЎЛИБ ЎТГАН САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН ТУМАНЛАРНИНГ ФАОЛЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗДИ.

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ 2019ЙИЛДА БЎЛИБ ЎТГАН САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН ТУМАНЛАРНИНГ ФАОЛЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗДИ.

Давра суҳбатини 2019 йилда бўлиб ўтган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги эришилган ютуқларни эътироф этиш билан Марказий сайлов комиссияси аъзоси, элдошимиз О. Бобожонов очиб берди ва тадбирни олиб борди. Кейинги сайловларда ушбу жараёнини янада такомиллаштириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича МСК аъзоси Авазбек Қодиров сайловдаги камчиликлар ҳақида, ташкилотчилик ҳақида гапириб ўтди ҳамда давра суҳбатида сўзга чиққан фаол қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари ёзиб олди. Вилоят сайлов комиссияси раиси Р.Матрасулов вилоят ва туманларда доимий равишда профессионал ишлайдиган сайлов комиссияси бўлиши, янада жараёнда мукаммал ишлашимизга замин бўлади деб таклиф билдирди. Ушбу таклифни давра суҳбатида қатнашаётганлар қўллаб қувватладилар. Агар вилоятда, туманларда доимий ишлайдиган комиссия иш бошласа, ушбу сиёсий жараёнда сайлов қонунчилигини мукаммал биладиган, жонкуяр, фидойи инсонларни олдиндан топиб, бу жараёнга пухта тайёргарлик кўриб борилади деб ўз фикрларини айтиб ўтди. Шундан кейин сўзга чиккан, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари М.Қурёзов ва вилоят сайлов комиссияси раиси Р.Матрасулов энг фаол қатнашган туман вакилларига Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановнинг миннатдорчилигини билдириб ўтди. Боғот туманидаги 81-УСК раиси М.Абдуллаеванинг сайловчилар билан учрашувларни ташкил этиш юзасидан ахбороти тингланди.Давра суҳбатида сайлов жараёнини молиялаштириш, сайловчилар рўйхатини тузиш, миграция масалалари, УСК фаолияти, сайловга ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, СЯЭР ва идентификация қурилмаларидан фойдаланиш, видеотрансляция тизимларини ишлатиш, сайлов жараёнини ёритишда ОАВ роли ва ушбу жараённи такомиллаштиришга оид масалалар, муаммолар, ютуқлар айтиб ўтилди. БОҒОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
12-02-2020, 01:58
Вернуться назад