DataLife Engine / ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИ

ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИ

Боғот тумани Кенгаши таркибида 78 та БПТларда 5200 дан зиёд аъзоларни қамраб олинган. Вилоят бўйлаб давом қилаётган конференция Боғот туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари, депутатлар БПТ ларнинг умумий йиғилишларда сайланган делегатлар қатнашдилар. Йиғилишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал -демократик партияси Боғот туман ҳудудий партия ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловлардаги иштироки борасида партия ташкилотининг навбатдаги вазифалари муҳокама қилинди. Конфренция сўнгида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Хоразм вилоят партия ташкилотининг XI конференциясида O`zLiDeP Боғот туман партия ташкилотидан иштирок этувчи делегатлар сайланиб юқоридаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
26-08-2021, 07:11
Вернуться назад