DataLife Engine / БОҒОТЛИК «АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА»ГА ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН!

БОҒОТЛИК «АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА»ГА ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН!

Айни дамда «Адолат» СДП Хоразм вилояти томонидан туманлараро «Адолатли қайнона» кўрик танлови тадбири бўлиб ўтмоқда. Кўрик - танлов жуда қизиқарли давом этмоқда. Меҳрибон, иқтидорли ва истеъдодли қайноналарнинг беллашувидан ҳакамлар ҳайъати шартларни баҳолашда қийинчиликларга учрашмоқда. Нима бўлса ҳам ғолибни аниқлаш керак. Ҳаяжонли дақиқалар яқинлашмоқда. Ким ғолиб бўлар экан... Кўрамиз...Адолатли қайноналар саҳна кўринишларидаги ҳаётий чиқишлари билан иштирокчиларни роса йиғлатишмоқда. Қойил! Ҳакамлар маслаҳатлашиш учун ўз жойларини тарк этишди. Кутамиз.....Пайтдан фойдаланиб юраги ёниқ иштирокчилар куй ва қўшиқларини намойиш этилмоқда. Ҳакамлар қайтишди. Ва ниҳоят ҳакамлар раиси Доно Шокировна натижани эълон қилмоқда. Ҳаяжонли дақиқалар. 1 - ўрин Қўшкўпир2 - ўрин Урганч шаҳар3 - ўринни Боғот туманидан Сафоргул хожи она Жуманиёзовага насиб этди.Юртимизда адолатли, садоқатли ва меҳрибон қайноналар кўпаяверсин!
26-08-2021, 07:12
Вернуться назад