DataLife Engine / ЭНГ ФАОЛ ВА ФИДОЙИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

ЭНГ ФАОЛ ВА ФИДОЙИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 24 майдаги Фармонига кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Боғот туманининг 124 нафар вакиллари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди.
29-08-2021, 12:00
Вернуться назад