DataLife Engine / «НАВРЎЗ» МФЙНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ЭНДИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

«НАВРЎЗ» МФЙНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ЭНДИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Кейинги йилларда уни ривожлантириш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Боғот туманида ҳам давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз биноларига эга бўлиб, аҳолига хизмат қилмоқда. Бугун Боғот туманидаги «Навўз» маҳалла фуқаролар йиғини биносининг фойдаланишга топширилиши ҳам маҳалла аҳлига юксак қувонч улашди.Бинонингг очилиш маросимида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳоким ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Мизаев ҳамда маҳалла фаоллари, хожи оталар иштирок этдилар.Ушбу бино тадбиркор Эргаш Авезов ҳомийлигида барпо этилди.Бугун маҳалла биносига келган ҳар бир фуқаро бу ерда яратилган қулайлик ва шароитлардан мамнун бўлиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.Бугун «Наврўз» маҳалласи аҳли хурсандлигини юз кўзларидаги самимийликдан англадик. Боғот туманида ҳар куни МФЙ биноларининг очилиши кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.  
30-08-2021, 12:18
Вернуться назад