DataLife Engine / ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Тасдиқланган жадвалга асосан, Боғот туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири томонидан маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежи биносида, туман ишчи гурухи аъзолари билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Нурафшон, Ашхобод маҳалла фуқаро йиғини раислари ва шу маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган 45 нафар тадбиркорлар иштирок қилдилар. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир фармони, ҳукумат қарорлари ва амалга оширилган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, сайёр қабулда 7 та тадбиркор томонидан ер ажратиш, банк кредити ва бошқа масаллар бўйича 10 та мурожаат билдирилиб, мурожаатлар жойнинг ўзида мутасадди ташкилотлар томонидан ҳал қилинди. Боғот туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг учрашувлари туман секторларида давом этмоқда. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
12-02-2020, 02:00
Вернуться назад