DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 2021 ЙИЛ 29 АВГУСТ КУНИ «ОҚ ТЕПА» МАҲАЛЛАСИДА 150 ТАРБИЯЛАНУВЧИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН «БОЛАЖОНЛАР АКАДЕМИЯСИ» НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 2021 ЙИЛ 29 АВГУСТ КУНИ «ОҚ ТЕПА» МАҲАЛЛАСИДА 150 ТАРБИЯЛАНУВЧИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН «БОЛАЖОНЛАР АКАДЕМИЯСИ» НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Боғот туманида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан 2021 йил 29 август куни «Оқтепа» маҳалласида жойлашган «Болажонлар академияси» масъулияти чекланган жамият томонидан мактабгача таълим муассасаси янгидан ишга туширилди. Ташабускор Ибадуллаев Фарход Шахназаровичга 2019 йил мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш учун ер майдони ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари бошланган. Бугунги кунда қурилиш ишлари якунланиб янгидан улкан бино қад ростлаган. Лойиҳани амалга ошириш учун Савдогар банк Хоразм вилояти филиали томонидан 3 млрд.сўм 1% ли имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, бугунги кунда лойиҳани амалга ошириш натижаси янгидан 25 та МТТ мутахассисларига янги ишчи ўрни яратилди.Янги «Болажонлар академияси»ни Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Шавкат Туляганов ҳамда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевлар маҳалланинг имом-хатиби, хожи оталари ва оналари билан бирга самимий дуолар қилишиб, тилаклар билдириб очиб бердилар.Болажонларнинг қувончи чексиз бўлди. Тарбиячилар ва ота-оналар ўзларининг дил изҳорларини ҳам билдиришди. Объектларнинг очилиш тадбирлари Ўзбекистон-24 канали ижодкорлари томонидан лавҳаларга олинди.
30-08-2021, 12:36
Вернуться назад