DataLife Engine / «САБИР ПРЕМИУМ ДИАГНОСТИКА» ТИББИЁТ МАСКАНИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

«САБИР ПРЕМИУМ ДИАГНОСТИКА» ТИББИЁТ МАСКАНИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Клиниканинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Туляганов, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, сектор раҳбарлари ва маҳалла фаолллари иштирок қилдилар. Маълумот ўрнида: “Сабир премиум диагностика" МЧЖ хусусий клиникасининг лойиҳа қиймати 6 миллиард 240 минг сўмни ташкил этиб, гинекология, кардиология, терапия, УЗИ текшируви хизматлари кўрсатилмоқда. Клиникада 25 нафар ишсиз тиббиёт ходимларининг бандлиги таъминланди. Клиникада «Соғлом авлод учун» ҳамда, «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби шифокор Нулла Бекчанов раҳбарлигида даволаш ишлари ўтказилмоқда.
30-08-2021, 12:44
Вернуться назад