DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН БОҒОТЛИК ЖАНГЧИ- ФАХРИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ МАЪНАВИЙ ВА МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН БОҒОТЛИК ЖАНГЧИ- ФАХРИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ МАЪНАВИЙ ВА МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН БОҒОТЛИК ЖАНГЧИ- ФАХРИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ МАЪНАВИЙ ВА МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНМОҚДАМаълумки, 1979-1989 йиллар мобайнида Афғонистон ҳудудида бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатларда, вилоятимизнинг, туманимизнинг жанги-фахрийлари мардонавор иштирок этганлар. 2020йил 15февралда МДҲ мамлакатларида ҳамда Ўзбекистон «Ветеран» жанги-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси жангчи-фахрийлари иштирокида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар тугатилганлигининг 31йиллиги кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Боғот тумани ҳокимлиги томонидан жанги-фахрийларни, ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳалок бўлган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида тадбир ўтказилди ва жанги-фахрийларимизга байрам дастурхони ёзилди. Байрам дастурхонига ўзларининг дилтортар қўшиқлари, маданий дастурлари билан таниқли Боғотлик санъаткорлар қатнашди. Жангчи-фахрийларимизга кўтаринки кайфият тақдим этдилар. Байрам тадбири якунида жангчи-фахрийлар эсталик совғалар билан тақдирланди.Ёшларимизни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш , уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларда Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган жангчи фахрийларимиз хотирасига ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида Боғот туманидаги, Урганч шаҳридаги «Хотира майдони»да бўлиб ўтадиган маросимга ўқувчи ёшларни саёҳатини ташкил этиш, фаол ёшлар иштирокида, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган жангчи-фахрийларнинг уй-рўзғор ишларига кўмаклашиш, яшаш жойларининг атрофларини ободонлаштириш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш ишлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боғот туман Кенгашига топширилди.                                                                                                                                                                                                                                               БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.     *  
13-02-2020, 12:00
Вернуться назад