DataLife Engine / ТАЪЛИМГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРДАН ХАЛҚИМИЗ МАМНУН БЎЛМОҚДА

ТАЪЛИМГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРДАН ХАЛҚИМИЗ МАМНУН БЎЛМОҚДА

Ҳоким ҳар куни таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш соҳадаги долзарб вазифалар юзасидан мактабларга бориб назорат ўтказмоқда. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев янгидан таъмирланаётган чет тилларига ихтисослашган 92-сонли мактаб- интернатида бўлиб мактаб директори С.Худайназарова билан суҳбатлашди. Ўқувчиларнинг сифатли таълим ва тарбия олишлари мамлакат ва жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлишида мактабнинг ўрни катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу борада барча ўқитувчилар ўз устида мунтазам ишлаши, янгиликлар яратишлари лозимлиги, ўқувчиларни ОТМга киришлари бўйича ҳамда фан олимпиадалари ва кўрик- танловларда иштирок этаётган ўқувчиларни рағбатлантириш борасида таклифларини билдирди. Туман ҳокимнинг мактабларни ўрганиши давом этмоқда.
31-08-2021, 05:05
Вернуться назад