DataLife Engine / Хоразм вилоятини 3 йил бошқарган Римажон Худойберганова «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Хоразм вилоятини 3 йил бошқарган Римажон Худойберганова «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Худойберганова Римажон Матназаровна Президент фармонига биноан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов юксак мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди. Римажон Худойберганова кўп йиллар давомида тўқимачилик, пиллачилик корхоналарини бошқарган, 1988-1991 йилларда Хоразм вилояти раҳбари бўлиб ишлаган. Бу ҳақда мақола ҳам эълон қилган эдик.
4-09-2021, 11:24
Вернуться назад