DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор ҳар йили 11-синф битирувчилари ОТМ га ҳужжат топшириб келмоқдалар ва талаба ҳам бўлмоқдалар. Аммо шу пайтгача биринчи маротаба Боғот туманида ушбу мактаб битирувчиларининг 90 фоизи талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Бу жуда катта натижа, бир синфдаги 29 нафар битирувчиларнинг 26 нафаридан 10 нафари грант асосида, 16 нафари контракт асосида талаба бўлди дегани, Боғот туманидаги 26 та оилага янгича қараш, янгича ҳаёт кириб келди дегани. Қиш фасли бошида мактабга Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ташриф буюриб ўқувчиларнинг билимини юқори баҳолаб, самимий тилаклар билдирган эди. Бугун юракдан айтилган самимий тилаклар ижобат бўлмоқда. Мактаб жамоасига ва битирувчиларнинг ота-оналарига туман ҳокимлиги ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.
4-09-2021, 11:26
Вернуться назад