DataLife Engine / ҲОКИМ АГРАР СОҲА МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН ПАХТА ДЕФОЛИЯЦИЯСИНИНГ БОРИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

ҲОКИМ АГРАР СОҲА МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН ПАХТА ДЕФОЛИЯЦИЯСИНИНГ БОРИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

Бугун, 4 сентябр куни Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ғўза парвариши ва дефолиация тадбирларининг ўтказилишини кўздан кечирди. Туман ҳокимининг ўринбосари Э.Худайберганов пахта дефолияциясининг бориши бўйича ҳисобот берди. Ҳоким «Дилшод Диёр» фермер хўжалиги даласидаги дефолиациянинг боришини кўриб чиқди.Маълумки, ғўза дефолиациясини агротехник муддатларда ўтказиш терим машиналаридан унумли фойдаланиб, ҳосилини барвақт йиғиштириб олиш учун шароит яратади. Бу агротехник тадбир бўлиқ кўсаклар 10–15 кун олдин пишиб етилиши, натижада биринчи теримда йиғиштириб олинган ҳосил салмоғи 15–20 фоизга ошишини таъминлайди. Шунингдек, касалликлар ва зараркунандалар, айниқса қора шира тушган майдонларга самарали таъсир этади. Дефолиация тадбирини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда махсус отрядлар тузилган. Шунингдек, тумандаги барча ОВХ пуркагич техникаси дефолиацияга жалб қилинган.
4-09-2021, 11:30
Вернуться назад