DataLife Engine / БОГОТ ТУМАНИДА ЁШЛАР БИЛАН 4-СЕКТОР РАХБАРИНИНГ УЧРАШУВИ

БОГОТ ТУМАНИДА ЁШЛАР БИЛАН 4-СЕКТОР РАХБАРИНИНГ УЧРАШУВИ

У́збекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан бу́либ у́тган учрашувларда, белгилаб берилган вазифалар ижросини таьминлаш хамда Богот туманидаги ёшларнинг муаммоларни у́рганиш максадида, Богот тумани 4 - сектор раҳбари Боғот тумани солиқ инспекцияси туман бўлими бошлиғи Х.Жуманиёзовнинг маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи фаоллар залида маҳалалланинг ёшлари билан учрашуви бу́либ у́тди. Учрашувда сектор раҳбаридан тадбиркорлик билан шуғулланаётган Ашхобод маҳалласи, Нурафшон шаҳарчаси ёшлари ўзларининг фаолиятини кенгайтириш мақсадини амалий ёрдам сўрадилар. Маҳалла ёшларининг муаммолари, таклифларини эшитилди, мутасадди рахбарлар билан шу ернинг ўзида 4та мурожаатга ечим топилиб, 1та мурожаат туман йўл харитасига киритилди. Олий у́кув юртига у́кишга кириш масалалари бўйича берилган саволларга, у́кувчиларга ОТМ бўйича янгиликлар ҳақида тушунтириш ўтказилди. Имтиёзли кредит олиб тадбиркорлик бошламокчи бу́лган ёшларга амалий ёрдам ва тавсиялар берилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган ёшларга уларни энг кийнаётган муаммо солик тўловларидаги янгиликлар ва енгилликлар тушунтирилди. Учрашув давомида уларнинг ишга жойлашишлари юзасидан эьтиборнинг янада кучайтирилишини, ёшларнинг муаммоларига ечим топиб, зарур бу́лган ташкилот рахбарларига тегишлилигича топшириклар ҳам берилди.Коллеж ўқувчиларига ишлаб чиқариш таълими усталари ва ўқитувчилари томонидан «5 ташаббус - бизнинг қўлимизда!» шиори остида 5та муҳим ташаббус бўйича ўтказаётган тўгаракларидаги фаолликлари ўрганилди.Учрашувда ёшларга амалий ёрдам бериш мақсадида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил қилинди. Учрашувлар тумандаги секторларда давом этмоқда. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
13-02-2020, 01:55
Вернуться назад