DataLife Engine / Спорт - соғлик гарови

Спорт - соғлик гарови

Бугун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида масъул ташкилотлар билан туманимизда теннис спортини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди. Теннис кордини қайтадан таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида турибди. Теннис спорти ихлосмандлари учун қулайлик яратиш ва ушбу спорт турини ривожлантириш масаласида туман Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонованинг ҳам ҳиссаси мавжуд.Боғотда ҳафтанинг «Шанба куни ёшлар ва спорт куни» деб белгиланган. Спорт турлари бўйича туманимизда ўтаётган тадбирларда спортсеварлар фаол иштирок этмоқдалар.Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган мазкур спорт тадбирларига мунтазам равишда туманимиздаги маҳаллаларнинг фаол ёшлари жалб этилмоқда.Туман ҳокими томонидан теннис кордини мукаммал таъмирланиши бўйича тегишли масъулларга кечиктириб бўлмас галдаги вазифа ва топшириқлар берилди.
5-09-2021, 12:13
Вернуться назад