DataLife Engine / БОҒОТЛИК МАРД ЙИГИТНИНГ ҚАҲРАМОНЛИГИ ҲЕЧ ҚАЧОН УНИТИЛМАЙДИ

БОҒОТЛИК МАРД ЙИГИТНИНГ ҚАҲРАМОНЛИГИ ҲЕЧ ҚАЧОН УНИТИЛМАЙДИ

Бугун Боғот тумани «Тозабозор» маҳалласида янги ўқув йили бошланишининг илк кунида 37-сон мактаб биноси олдида давлатимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида мардларча ҳалок бўлган катта сержант Азамат Умаров хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев меҳмонларга ва тадбир иштирокчиларига Азамат Умаровнинг қаҳрамонлиги ҳақида юрт ҳимояси йўлида ўз жонини қурбон қилган Ватаннинг содиқ ва мард фарзанди ҳақидаги илиқ хотираларни яна бир бор эсга олди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев, Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юлдашевлар сўзга чиқиб Азамат Умаровнинг қаҳрамонлиги унутилмаслигини яна бир бор таъкидладилар. Азаматнинг ота-онаси, синф раҳбари хотираларини йиғилганларга сўзлаб бердилар. Тадбирга ҳарбийларнинг чиқишлари юқори кайфият бахш этди.
6-09-2021, 12:29
Вернуться назад