DataLife Engine / МАКТАБЛАР ҚУЧОҒИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ТЎЛДИ

МАКТАБЛАР ҚУЧОҒИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ТЎЛДИ

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида бўлиб ўтган «Биринчи қўнғироқ» тадбирларида нафақат тумандаги ташкилот, муассаса раҳбарлари балки, вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳам иштирок этдилар. Туманимизнинг Найман қишлоғидаги энг чекка таълим маскани 37-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Санъатбек Салаев ва туман ҳокими Шавкат Яхшибаевлар мактаб остонасига янги қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширдилар. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев кун давомида мактабларда бўлиб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашмоқда. Бу йил ОТМга кириш бўйича энг юқори натижага эришган мактаблар эътироф этилмоқда. Мактабни соғинган ўқувчилар астойдил ўқишга киришди. Юқоридаги фотолавҳалар мактаблардадан олинди.
7-09-2021, 09:47
Вернуться назад