DataLife Engine / Боғот туманида ҳар бир мурожаат ечимини топиш ва халқ розилигини олиш учун тизимли ишларни амалга оширилмоқда.

Боғот туманида ҳар бир мурожаат ечимини топиш ва халқ розилигини олиш учун тизимли ишларни амалга оширилмоқда.

Боғот туманида ҳар бир мурожаат ечимини топиш ва халқ розилигини олиш учун тизимли ишларни амалга оширилмоқда. Жумладан, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ташаббуси ва кўмаги билан «Тозабозор» маҳалласида яшовчи иқтисодий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаро Жўпаров Қуромбойнинг янги иморатини тиклашига ёрдам берилди ва янги ойна, эшиклар етказиб берилди. Оила бошлиғи Қуромбой ака қувонганидан: «Олдимизда куз-қиш келяпти, уйимга қандай кўчиб ўтар эканман деган ташвишларимдан мени халос қилган, оиламга ёрдам берган туманимиз ҳокимига ва «Аёллар дафтари»га кирган хонадонларни қўллаб- қувватлаётган Президентимизга ташаккурларимни билдираман. Мен бу ёрдамни унутмайман. Юртимиз тинчлигига, меҳрибон раҳбарлар борлигига беҳад шукурлар айтаман», дея беғараз берилган ёрдам учун ўзининг миннатдорлигини билдирди.
8-09-2021, 11:17
Вернуться назад