DataLife Engine / БОҒОТДА ҲИНДИСТОНЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ГЕМОДИАЛИЗ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

БОҒОТДА ҲИНДИСТОНЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ГЕМОДИАЛИЗ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бугун иш фаолиятини инвесторлар билан учрашувдан бошлади. Ҳоким эрталабдан Боғот тумани марказида Ҳиндистонлик инвесторлар томонидан давлат- шерикчилиги асосида қурилиши бошланган касалхонадаги ишларни кўздан кечирди. Ҳиндистонлик инвесторлар томонидан тиббиётни ривожлантириш мақсадида 10 йиллик шартнома қилинди ва инвесторлар киритган сармоя асосида қурилиш ишлари бошланди. Боғот туманига Ҳиндистондан барча турдаги 29 нафар касалга мўлжалланган 29 та энг замонавий тиббиёт аппаратлари олиб келинади. Боғот туманида қурилаётган ушбу касалхона Ҳиндистон каби тиббиёти ривожланган давлатлардан ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.Боғотликлар ҳар куни тизимли равишда туманда бўлаётган янгиликлардан ва туман ҳокимининг инвесторлар билан амалга ошираётган ислоҳотларидан миннатдор ва рози бўлишмоқда.
8-09-2021, 11:23
Вернуться назад