DataLife Engine / «ИНСОНЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ, ОДАМИЙЛИКНИНГ - ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИДИР. Шавкат Мирзиёев

«ИНСОНЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ, ОДАМИЙЛИКНИНГ - ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИДИР. Шавкат Мирзиёев

Боғот тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг қабули бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролардан жами 58 та мурожаат келиб тушди. Ҳоким ўринбосари Р.Шарипов ҳамда ташкилий- назорат бўлими раҳбари Ш.Шариповлар, тумандаги масъул идора, ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган фуқаролар қабулида даволанишга ёрдам, ишга жойлашиш, коммунал хизматлар, имтиёзли кредит олиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш каби масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Аксар мурожаатлар ўз жойида ҳал этилишига эришилиб, ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
9-09-2021, 11:35
Вернуться назад