DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА БОЛГАРИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ТАКЛИФИ АСОСИДА ЯНГИ КОРХОНА ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА МУЗОКАРА БЎЛИБ ЎТДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА БОЛГАРИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ТАКЛИФИ АСОСИДА ЯНГИ КОРХОНА ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА МУЗОКАРА БЎЛИБ ЎТДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бугун Болгариялик инвесторлар томонидан таклиф этилаётган Хоразм вилоятида Европа Тараққиёт Тикланиш банки кредити ҳисобига Боғот туманида янгидан Маиший чиқинди полигонини қурилиши режалаштирилган лойиҳа бўйича Республикадан келган вакил Ботир Мавлонов ҳамда лойиҳага дахлдор вакиллар билан музокара ўтказди.Боғот тумани ҳокимининг 2019 йил 16 декабрдаги №-6467к-сонли қарорига асосан янгидан Маиший чиқинди полигонини курилиши учун Миришкор қишлоғи, «Ортиқ Отажонов»(олдинги «Қумбодоқ») маҳалласи ҳудудидан қишлоқ ер тузиш харитасининг 875-к-контуридаги туман ҳокимлиги захирасидан умумий 15 га ер майдони ажратилди. Полигон қурилиши учун Хоразм вилоят Архитектурасининг 2020 йил 28 январдаги № 09-20/А-сонли режалаштириш топшириғи( АРТ-I, АРТ-II) ва 14 февраль 2020 йилда Геологик мухандислик ишлари (ГЕОЛОГИЯ) ва (топосьёмка)лар тўлиқ тайёрланган. Атроф муҳитга бўлган ариза лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2020 йил 16 апрелдаги №451/2020- шартнома расмийлаштирилиб Давлат экология Экспертиза марказига тақдим қилинган.Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида янгидан Боғот туманида 100 та янги иш ўрни яратилади.Музокара давомида иккала томон учун ҳам манфаатли келишувлар бўлиб ўтди.
10-09-2021, 12:06
Вернуться назад