DataLife Engine / ХАЛҚ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ - ОЛИЙ САОДАТ

ХАЛҚ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ - ОЛИЙ САОДАТ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевга уйсизликдан қийналиб яшаган Александра Буданова неча йиллик орзулари ушалаётгани учун ташаккур билдирди.Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев куни кеча O‘zLiDePнинг Х- съездида «Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун. Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратдик», дея таъкидлаб ўтдилар. Бугун туманда халқнинг дарду ташвишларини ўйлаётган ҳокимнинг тизимли ишлари натижасида кўплаган муаммолари ҳал бўлаётгандан халқ давлатимиздан миннатдор бўлмоқда. Туман ҳокими «Ортиқ Отажонов» МФЙга масъуллар билан бориб кам таъминланган оилалар учун қурилаётган уйларни кўздан кечирди. Ҳоким туман Ободонлаштириш бошқармаси бош инженери Тўлқин Хажиев билан иш жараёни устида суҳбатлашди.
10-09-2021, 12:07
Вернуться назад