DataLife Engine / ДАВЛАТИМИЗ ЧЕГАРАЛАРИ МУҚАДДАС ВА ДАХЛСИЗДИР!

ДАВЛАТИМИЗ ЧЕГАРАЛАРИ МУҚАДДАС ВА ДАХЛСИЗДИР!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаева ва ҳокимлик ходимлари «Қалажиққалъа» маҳалласида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда бўлдилар. Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонова байрам билан барчани муборакбод этиб, ўзининг шеърий табригини ўқиб эшиттирди ҳамда ҳарбийларнинг турмуш ўртоқларига соғлом турмуш тарзи бўйича буклетлар тарқатишди. Яқинлашиб келаётган сайлов жараёнлари, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида тинчлигимиз учун хизмат қилаётган мард, жасур ўғлонлар билан суҳбатлар ўтказилди. Боғот тумани маънавият бўлими бош мутахассиси Умида Отажонова мустақиллигимизнинг шонли 30 йиллиги билан офицерларни самимий табриклади ҳамда кейинги беш йилда эришилган оламшумул ислоҳотлар тўғрисидаги тайёрлаган маърузани ўқиб берди.Взвод командири ҳокимликнинг эътибори учун бутун взвод номидан туман ҳокимлигига минннатдорлик билдирди.
10-09-2021, 12:17
Вернуться назад