DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2019ЙИЛ 13АВГУСТДАГИ «ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЙДОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ 666-СОНЛИ ҚАРОРИ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2019ЙИЛ 13АВГУСТДАГИ «ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЙДОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ 666-СОНЛИ ҚАРОРИ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Йиғилиш раиси Е.Каипберганов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019йилги « Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ўошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сонли Қарори юзасидан белгиланган вазифалар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Мазкур учрашувнинг ўтказилишидан асосий мақсад, Боғот туманида ўз фаолиятини айрим сабабларга кўра тўхтатган тадбиркорлик субъектларини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилиш, уларга ҳудудларда бўш турган объектлар негизида фаолиятларини тиклаш зарурлиги, тадбиркорларга белгиланган тартибда банк кредитлари ажратилиши юзасидан вилоят ва туман банкларига топшириқлар берилди. Учрашувга келган тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган фуқаролар, бўш турган бино эгалари ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммоларни айтиб мурожаат қилдилар. Учрашув давомида 11та мурожжаат айтилди. Мурожаатчиларнинг 10 тасининг аризалари олиниб, вилоят ва туман прокуратураси томонидан назоратга олинди, битта мурожаатчига экспорт бўйича тушунтириш берилди. Йиғилишда тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.Йиғилишдан кейин жойларга чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан бўш турган объектларнинг аҳволи ўрганилди, тадбиркорларга ўзига тегишли объектларни ишга тушириши зарурлиги, бу давр талаби эканлиги ҳақида катъий тушунтиришлар ўтказилди.
17-02-2020, 09:42
Вернуться назад