DataLife Engine / Ғўза дефолиацияси – муҳим агротехник тадбир

Ғўза дефолиацияси – муҳим агротехник тадбир

Боғот туманида 2021 йилда 85 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер томонидан 6775 гектар майдонга ғўза экилган бўлиб, 24 554 тонна ҳосил олиниши кутилмоқда. Ҳосилни вақтида йиғиб териб олиш мақсадида Боғот туманида пахтани дефолиация қилиш ишлари сифатли ўтказилмоқда. Дефолиация ўтказиш тадбири ғўзанинг пишиш фазасида бажарилиб, баргларни сунъий тўктириш эвазига кўсаклар очилиши тезлашади. Дефолиацияни вақтида ва меъёрида қўллаш пахтачиликка ихтисослаштирилган кластер ва фермер хўжаликларига иқтисодий томондан самара олиб келади. Қолаверса, ғўза барглари тўкилишини таъминлаш эвазига қисқа навбатли алмашлаб экишда қўлланилиб келинаётган кузги буғдой экинларини ўз вақтида экиб олиш имкони юзага келади. Дефолиация ўз вақтида ўтказилганда, ғўзадаги бўлиқ кўсакларнинг пишиб етилиши 10-15 кунга тезлашиши ва натижада 1-терим салмоғи 15-20% га ошади.
14-09-2021, 10:17
Вернуться назад