DataLife Engine / БОҒОТЛИКЛАР НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИЛАР

БОҒОТЛИКЛАР НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИЛАР

Куни кеча бир гуруҳ Боғотликлар Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» номли халқаро маданий форум, ТУРКСОЙ давлатлари маданият вазирлари доимий кенгашининг йиғилиши ҳамда маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилган маданий тадбирларда иштирок этдилар. Форум қатнашчилари учун Ичонқалъанинг тарихий ёдгорликлари бўйлаб саёҳат ва театр томошалари ташкил қилинди. Кеча оқшом Қўҳна арк майдонида «Хива – туркий дунё маданияти пойтахти» деб номланган катта концерт дастури бўлиб ўтди.
15-09-2021, 11:43
Вернуться назад