DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ИИБ ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН МАКТАБЛАРДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ ДАРСЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ИИБ ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН МАКТАБЛАРДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ ДАРСЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Боғот тумани ИИБ ЙҲХГ бўлими ходимлари туман марказидаги «Оқ тепа» маҳалласидаги 1-сон ва 46- сон, «Нурафшон» шаҳарчасидаги 3- сон мактаб ўқувчиларига йўлда қандай ҳаракатланиш лозимлиги юзасидан йўл - транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган суҳбатлар ўтказдилар. Ушбу мактабларда махсус йўл ҳаракати қоидаларини батафсил ўргатишга мўлжалланган синфлар ташкил этилган. ИИБ ходимлари ўқувчилар билан суҳбат жараёнида туман ҳудудида содир этилган ЙТҲлари юзасидан статистик маълумотлар, мазкур кўнгилсизликларнинг сабаб ва оқибатлари, таҳлиллари тўғрисида ҳам мактаб ўқувчиларига маълумотлар берилди. Транспорт воситаларини маст ва чарчоқ ҳолда автомашина бошқаришнинг салбий оқибатларидан мисоллар келтирилди. Транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсизликларга сабаб бўлувчи омиллар муҳокама қилинди. Бундан ташқари тизимга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун- моҳияти ҳам ўқувчиларга етказилди.
15-09-2021, 11:51
Вернуться назад