ТУҒИЛГАН_КУН
Боғот тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари РАСУЛБЕК СИДДИҚОВИЧ ШАРИПОВ 1982 йил 16 сентябрда Боғот туманида туғилган. У 2005 йил УрДУнинг информатика ва ахборот технологиялари йўналишини, 2008 йил ТАТУнинг магистратура бўлимини касб-ҳунар фанларини ўқитиш методикаси йўналишини тугатган. Меҳнат фаолияти давомида ТАТУ Урганч филиалида муҳандис -дастурловчиси, тармоқ администратори,етакчи мутахасис, бош мутахассис, 2016 -2017 йиллар Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш, демография ва аҳоли бандлиги бўлими бош мутахассиси бўлиб фаолият юритган. 2017 йилдан буён Боғот тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Фидойи, меҳнатсевар, масъулиятли ва меҳрибон раҳбар.Боғот тумани ҳокимлиги Шарипов Расулбек Сиддиқовични таваллуд айёми билан самимий қутлайди ҳамда ҳаётига файзу барака, соғлик, узоқ-умр, оилавий хотиржамлик тилайди.
16-09-2021, 11:55
Вернуться назад