DataLife Engine / ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ БОҒОТ ТУМАНИ ФАОЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ БОҒОТ ТУМАНИ ФАОЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарлари барча мурожаатларга ва мулоқотда берилган саволларга жавоб бердилар.Вилоят ҳокими очиқ мулоқотда мактаб директорлари ҳамда МФЙ раисларининг муаммоларини, мурожаатларини эшитди ва мурожаатларнинг ижроси юзасидан топшириқлар берди. Вилоят ҳокими томонидан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижроси қатъий назоратга олинди. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Халқимиз биздан рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади». Очиқ мулоқот якунида вилоятимиз ҳокими Фарход Эрмонов фуқароларнинг мурожаатларига ҳар куни жавоб бериб, амалий кўмак беришга тайёр эканини ҳам билдириб ўтди.
16-09-2021, 12:03
Вернуться назад